Айни пайтда Тошкент бозорларида пиёзнинг 1 кг нархи ўртача 2 минг сўмни, картошканинг нархи эса 5 минг сўмни ташкил этмоқда.
Маълумотларга қараганда, Бош вазир бозор фаолияти билан танишиб, нарх-наво, айниқса, қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг нархини кўздан кечирган. Бунга шу кунларда картошка, пиёз каби маҳсулотлар ва гўштнинг нархи ошиб бориши, аҳоли ўртасида ваҳималар, бозорларда навбат кутишлар юзага келаётгани сабаб бўлгани айтилмоқда.
Айни пайтда Тошкент бозорларида пиёзнинг 1 кг нархи ўртача 2 минг сўмни, картошканинг нархи эса 5 минг сўмни ташкил этмоқда.
Шавкат Мирзиёев вилоятлар бўйлаб ўтказган учрашувларида картошканинг янги навларини экиш, аҳолини сифатли ва арзон картошка маҳсулоти билан таъминлаш масаласини ўртага ташлаган эди.
Ҳукумат раҳбари ҳам “Чорсу” бозорига ташрифи чоғида мумкин қадар картошка ва пиёзнинг нархини пасайтиришни буюрган.