...
МЕНЮ
ONLINE TV

Бош вазир истеъфосидан кейин ҳам Арманистонда намойишлар давом этмоқда. Нега?


11:00, 25.04.2018 Олам
 3 092

Арманистонда навбатдаги намойишлар ўтказилмоқда.

Арманистонда янги сайланган Президент Армен Саркисян ва Парламентнинг собиқ Президент Серж Саргсянни Бош вазир этиб тайинлаш ҳақидаги қарорига қарши норозиликлар бошланганини маълум қилган эдик.
 
Жорий йилнинг 13 апрелидан 23 апрелгача бўлиб ўтган намойишлар натижасида Серж Саргсян арман мухолифати билан учрашишга ва вазифасидан истеъфо беришга мажбур бўлди.
 
Бироқ масала бу билан тугамади. Кеча, 24 апрель куни Арманистон ҳукуматининг мухолифати етакчиси Никол Пашинян мамлакатда янги митинглар ташкил этилишини маълум қилди.
 
Унга кўра, бугун, 25 апрель куни мамлакатда аҳоли тинч акция ўтказади. Бундан мақсад эса Пашинян Парламентга муддатидан илгари сайловлар ўтказилгунига қадар ҳукуматга раҳбарлик қилишни истаётганидир. Бу ҳақда “Reuters” нашри хабар бермоқда.
 
Пашинян ўзининг Facebook’даги саҳифасида “собиқ Бош вазир истеъфо берсада, ҳукуматни сақлаб қолишни ўйлайди. Бунга йўл қўйиб бўлмайди”, дея хабар қолдирган.
 
Мухолифатнинг Серж Саргсян истеъфосидан кейинги асосий талаби – бош вазирлик лавозимини Пашинян эгаллаши ва парламент учун шошилинч сайловлар ўтказишдир.
Икром Раҳмон

Теглар:Арманистон Серж Саргсян Армен Саркисян намойиш 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!