...
МЕНЮ
ONLINE TV

Ер участкаси олиш учун нечта идора раҳбарининг остонасида қуллуқ қилиш керак?


10:38, 25.04.2018 Жамият
 5 745

Тадбиркорлиқ фаолиятига тўсиқ бўлаётган, коррупцияга йўл очаётганлар йўқ эмас.

Сиз ер участкаси сотиб олишга ҳаракат қилиб кўрганмисиз? Ҳар ҳолда орамизда бундай мушкулотларни бошидан кечирганлар кам бўлмаса керак.
 
Аввало, бир тўп ҳужжат йиғиш керак, кейин танлов ўтгунга қадар оз эмас, кўп эмас саккизта идора раҳбарининг остонасида қуллуқ қилиб салом бериш лозим. Сўнг ўн битта босқичдан иборат танловни бир неча ой кутишга тўғри келади.
 
Пойтахтдан ёки Тошкент вилоятидан ер оламан, деганлар эса Ҳукумат комиссияси рухсатини олиши зарур бўларди.
 
Кунлар, ойлар ўтиб, охири танловга келганда, яшириб нима қиламиз, ким олғирроқ, устароқ бўлса, халқ тили билан айтганда, қаловини топса, орзудаги ер участкаси ўшанга тегарди.
 
Ҳалол, қонун-қоидалар асосида ишлайман, деган талабгор эса, кўпинча, икки қўлини бурнига тиқиб қолаверарди.
 
Шу боис ҳам бюрократия ва коррупцияга йўл очиб берадиган ҳамда тадбиркорлик фаолиятини орга тортаётган бундай ҳунук амалиётга эндиликда чек қўйилмоқда.    
 
Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкаларини доимий фойдаланишга бериш тартибини тубдан такомиллаштириш чора тадбирлари тўғрисида” ги қарори эълон қилинганини хабар берган эдик.
 
Қарорга кўра, бундан буён жисмоний шахсми, ёки юридик субъект, ким бўлишидан қатъий назар ер участкасини очиқ-ошкора ва шаффоф тизим орқали сотиб олишлари мумкин бўлади.
 
Бундан буён идорама-идора юриб, бировларга қуюқ салом ҳам берилмайди. Фақат биргина тугмачани босиб, ерга егалик қилиш мумкин бўлади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Ахборот- таҳлил мултимедиа маркази қуйидагиларни муфассал баён қилган:

 
 
Икром Раҳмон

Теглар:ер участкаси тадбирколик 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар