Бош вазир Абдулла Арипов яқин келажакда Ўзбекистоннинг рақамли иқтисод соҳасидаги реъжаларини маълум қилди.
Абдулла Арипов Олма-отадаги Форумда Ўзбекистон ва минтақа мамлакатлари учун зарур бўлган таклифлар киритди. Хусусан, Бош вазирга кўра:
- мамлакатнинг иқтисодий ривожи ва унинг жаҳон майдонидаги рақобатбардошлигини ошириш рақамли иқтисодиётнинг шаклланишига боғлиқ;
- анъанавий молия институтлари ва инновацион компаниялар ўртасида молиявий технологиялар соҳасида интеграцион ҳамкорлик учун қўшма платформани яратиш зарур;
- мамлакатлар молия бозорларида рақамли инновацион маҳсулотларни биргаликда татбиқ этишни ташкил қилиши керак;
- ахборот хавфсизлиги ва маълумотларни ҳимоя қилиш масалалари барча МДҲ давлатлари учун долзарбдир.
Шунингдек, Бош вазир Абдулла Арипов Форумда Ўзбекистон рақамли трансформация босқичига киргани – инновацион марказ яратилгани, электрон ҳукумат ривожланаётгани, фуқароларга ягона давлат хизматлари портали орқали кўплаб интерфаол хизматлар тақдим этилаётганини таъкидлади.
Бош вазир жорий йил Ўзбекистонда йирик ахборотни қайта ишлаш ва интернет-теҳнологияларини жорий этиш асосида “ақлли” ва “хавфсиз” шаҳар-ҳудудларини ташкил этиш бўйича лойиҳалар ҳамда жамоат жойларда мониторинг ва мониторинг тизимини яратилишини маълум қилди.
Беш йил ичида дастурий таъминот маҳсулотларини экспорт қилиш ҳажмини 10 баравар ошириш, ушбу секторнинг ялпи ички маҳсулотдаги улушини 4 фоизга етказиш режалаштирилган.
Абдулла Арипов Ўзбекистон ахборот хавфсизлигига таҳдидларга қарши биргаликдаги чора-тадбирларни ишлаб чиқишда ҳамкорлик қилишга тайёр эканини таъкидлади.