Трамп ҳукуматга келганда, Америка ҳарбийлари бу ерда 8500 нафарни ташкил этарди. Бугунги кунда улар сони 14000 ни ташкил этмоқда.
2016 йилда АҚШнинг Ироқда ИШИД жангариларига қарши кураш олиб бораётган кучлари 5000 нафар эди. Улардан асосан 4000 нафари бу курашларда қатнашди.
ИШИД тўла мағлубиятга учратилгач, Қўшма Штатлар ўз ҳарбийларини Афғонистонга кўчирмоқда.
Оқ уйнинг ўтган йили август ойида Афғонистон билан музокаралари натижасида яна 4000 нафар америкалик аскарлар бу ерга кўчирилиши келишилган.
Бу кучларнинг фаолияти Афғонистонда “Толибон” ва “Ал-Қоида”га қарши кураш олиб боришдир. Шу боис АҚШ президенти Дональд Трамп бу ердаги америкалик ҳарбийлар сонини оширишни буюрган.
Эслатиб ўтамиз, собиқ Президент Барак Обама 2011 йилда Афғонистондаги ҳарбийлари сонини қисқартириш ҳақида дастур ишлаб чиққан эди.
Трамп ҳукуматга келганда, Америка ҳарбийлари бу ерда 8500 нафарни ташкил этарди. Бугунги кунда улар сони 14000 ни ташкил этмоқда.