Ўзбекистон Республикаси Президенти Матбуот хизмати ҳузурида ташкил этилган Медиа-марказ директори этиб Ҳусан Равшанович Салихов тайинланган.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Матбуот хизмати ҳузурида ташкил этилган Медиа-марказ директори этиб Ҳусан Равшанович Салихов тайинланган.
Президент Матбуот хизматининг ахборот-таҳлилий ишлар шўъбаси бош консультанти этиб Хуршид Маъмурович Азимов;
Президент Матбуот хизматининг ахборот-таҳлилий ишлар шўъбасининг етакчи консультанти этиб, Бобирбек Собирович Усмонов;
Анвар Жовлиевич Самадов Тадбирларни тайёрлаш ва ёритиш шўъбасининг етакчи консультанти этиб тайинлангани хабар қилинди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 2017 йилнинг 1 декабрь куни “Президент матбуот хизмати фаолиятини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги қарорни имзолаган эди. Комил Алламжонов Ўзбекистон Республикаси Президентининг матбуот котиби лавозимига тайинланганди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Матбуот хизмати ҳузурида ташкил этилган Медиа-марказ директори этиб Ҳусан Равшанович Салиховга келсак, у бугунгача театрда Ўзбекистон ёшлар театрида режиссёр, “Миллий” телеканалида Бош муҳаррир лавозимларида фаолият юритган.