...
МЕНЮ
ONLINE TV

Бош вазир: “Ўқитувчилар нафақат ободонлаштиришга, уй-жой қурилишига ҳам жалб этилмоқда”


19:11, 17.04.2018 Жамият
 6 883

Бош вазирга кўра, айрим ҳудудларда ўқитувчилар нафақат ободонлаштиришга, балки уй-жой қурилишига ҳам жалб этилмоқда.

“Болалар меҳнати аллақачон тугатилган бўлса-да, аммо таълим ва соғлиқни сақлаш ходимларининг мажбурий меҳнатга жалб этиш жуда кенг тус олган. 

Давлатимиз раҳбари БМТнинг ассамблеясининг 72-сессиясида иштирок этганида Ўзбекистон болалар меҳнатига буткул чек қўйилгани халқаро ташкилотлар томонидан алоҳида эътироф этилди. 

Шундан сўнг, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги мажбурий меҳнатга қарши кураш бўйича алоҳида комиссия тузилди.

Шунча ўзгаришларга қарамай, ўқитувчи ва шифокорларни мажбурий меҳнатга жалб этишни айрим раҳбарлар кундалик иш услубига айлантирган”, дейди Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов.

Бош вазирга кўра, айрим ҳудудларда ўқитувчилар нафақат ободонлаштиришга, балки уй-жой қурилишига ҳам жалб этилмоқда.
Қамариддин Шайхов,
“Qalampir.uz” интернет нашри раҳбари

Теглар:Ўқитувчи Абдулла Арипов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар