...
МЕНЮ
ONLINE TV

Бош вазир: “Керак бўлса катта юк машиналари билан атрофни ўраб олинглар”


15:00, 14.08.2018 Жамият
 27 213

Бу йил Қурбон ҳайити байрамини жорий йилнинг 21-22 август кунларида нишонлаш кутилмоқда.

Аввалроқ, бугун, 14 август куни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов раислигида видеоселектор йиғилиши ўтказилгани ҳақида хабар берган эдик. Кун тартибида икки масала кўрилди.
 
Биринчи масала: умумхалқ хайрия ҳашарига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш.
 
Иккинчи масала: қурбон ҳайитига тайёргарлик кўриш ва уни ҳар жиҳатдан юқори даражада ўтказиш.
 
“Бу йил Қурбон ҳайити байрамини жорий йилнинг 21-22 август кунларида нишонлаш кутилмоқда.
 
Ҳар йилги тажрибаларни янада бойитган ҳолда ўта масъулият билан ёндашиб, бу йилги Қурбон ҳайитига юқори даражада тайёргарлик кўришимиз ва ўтказишимиз лозим бўлади.
 
Қурбон ҳайти муносабати билан ҳайит намози ўқиладиган 2 мингга яқин масжидларда, 8,5 мингдан ортиқ муқаддас қадамжоларда, қабристонларда, шунингдек, истироҳат боғлари, бозорлар ва одамлар гавжум бўладиган жойларда аҳоли учун барча зарур шарт-шароитларни яратиш талаб этилади.
 
Қурбон ҳайитини жойларда, кўтаринки руҳда, тартибли ва халқимизнинг миллий қадриятларига мос равишда байрамона ўтишини таъминлаш лозим”, дейди Абдулла Арипов
 
Бош вазир одамлар хавфсизлигини сақлашни юқори даражага кўтариш ҳақида гапираркан, мамлакатдаги барча масжидлар атрофини кўздан кечириб, ҳайит куни бир неча метр масофадан автомобиллар киришини чеклаш кераклигини айтди.
 
“Керак бўлса катта юк машиналари билан атрофни ўраб олинглар. Ҳозир теракт қиламан деган одам бомба кўтариб келиши шарт бўлмай қолди. Юк машинасини одамлар устига ҳайдаб, қабиҳ мақсадига етиши мумкин. Буни дунёда рўй берган кўплаб воқеалар мисолида кўрдик” дейди Ҳукумат раҳбари.
 
Бош вазир барча вазирлик, идоралар раҳбарлари, ҳокимларга “Аввал хавфсизлик, кейин байрам” тамойили асосида иш олиб боришни буюрди.
 
У одамларнинг ҳам маданиятини  ошириш масаласига ҳам тўхталди. Намозга келаётганлар автомобилларини исталган ерда, кўчанинг ўртасида, айниқса, автомобиллар серқатнов бўлган кўчаларнинг иккинчи, учин полосаларида қолдириб кетишини ва бошқалар уларнинг масжиддан чиқишини кутиб ўтиришга мажбурлигини қаттиқ танқид қилди. Бу нафақат ҳайит намозида, балки жума кунлари ҳам кузатилишини алоҳида қайд этди. 

Теглар:Абдулла Арипов Видеоселектор 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар