АҚШ ва Европа Иттифоқи “Курдистон ишчи партияси”ни террорчилар рўйхатига киритган.
Туркиянинг жанубий-шарқий провинцияси бўлган Тунжеледа 5 нафар ва шарқий провинцияси Карсда икки нафар жангарилар йўқ қилинган.
Сўнги йилларда “Курдистон ишчи партияси” Туркияда беқарорлик келтириб чиқариш учун терактлар уюштиришга интилиб келади.
Жумладан, 2015 йилда Туркия ҳудудида курдлар томонидан босқинчилик ҳаракати содир этилган. Натижада 500 га яқин тинч аҳоли ва 800 ҳарбий хизматчи ҳалок бўлган. Ўн мингдан ортиқ жангарилар қуролсизлантирилган.
АҚШ ва Европа Иттифоқи “Курдистон ишчи партияси”ни террорчилар рўйхатига киритган.
Ҳозирги кунда “Курдистон ишчи партияси” Сурияда “Сурия демократик кучлари” ҳамда Эронда “Курдистон озод ҳаёт партияси” номлари остида фаолият олиб бормоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ, Туркиядаги вазият юзасидан Буюк Британиянинг БМТдаги вакили Карен Пирснинг баёноти ҳақида хабар берган эдик.