...
МЕНЮ
ONLINE TV

GM Uzbekistan автомобиллари нархи барибир ошади


14:45, 14.08.2018 Жамият
 8 379

Автомобилларнинг русумларига кўра нарх белгилаш жараёни кўриб чиқилмоқда.

Аввалроқ, “Ўзавтосаноат” акциядорлик жамияти бошқаруви раиси Шавкат Умурзоқов 1 августдан автомобиллар нархи ўртача 14 фоизга оширилиши ҳақида маълум қилганди.
 
Шундан сўнг 1 август куни жамият ўз сайтида GM Uzbekistan автомобилларининг нархлари оширилмаслиги ҳақида қўшимча баёнот билан чиққан.
 
GM Uzbekistan автомобилларининг нархлари расман ошмади. Бироқ жамоатчилик томонидан автосалонларда шартномалар нима учун берилмаяпти, мазмунидаги эътирозлар кўпайди. Ҳақиқатан ҳам ҳеч бир сабабсиз, халққа маълум қилиниши керак бўлган тартиблар тушунтирилмай шартномалар бериш тўхтатилган.
 
Кузатувлар шу кунларда машина бозорларидаги автомобилларнинг нархи ўсганлигини тасдиқлайди. Сабаб маълум, кўпчиликнинг кўнглида енгил автомобилларнинг нарх-навоси борасида шубҳалар ортиб бормоқда.
 
Вазиятга “Ўзавтосаноат” акциядорлик жамиятининг ахборот хизмати қуйидагича муносабат билдирди:
 
“GM Uzbekistan заводи автомобилларининг нархи ўзгаргани йўқ. 30 июль куни Халқаро пресс-клубда муҳокама қилинган автомобиль нархлари масаласи ҳозирда мутасадди ташкилотлар ва мутахассислар билан ҳамкорликда ҳар томонлама, нарх ошишининг ижобий ва салбий томонларини инобатга олган ҳолда ўрганиб чиқилмоқда. Нархлар ошиши кутилмоқда, шунинг учун аниқ нарх-наволар белгиланмагани сабаб мижозлар билан шартномалар тузиш ҳозирча тўхтатилган”.
 
Шунингдек, ижтимоий тармоқларда автомобиль нархлари бўйича тарқалган маълумотлар ва автомобиллар нархи бўйича прайс-лист ишончли эмаслиги таъкидланган. Айни вақтда уларнинг нархи ҳали ҳисоблаб чиқилмаган.
 
Бу сўзлардан англаш мумкинки, демак, автомобилларнинг русумларига кўра нарх белгилаш жараёни кўриб чиқилмоқда. Яқин кунларда нархлар борасида аниқ маълумотларни тақдим этишса, ажаб эмас, дейди ЎзА.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:GM Uzbekistan нарх автомобиль 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


GM Uzbekistan номи ўзгаради

18:49, 05.02.2019 9 309

Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар