Республикада кузатилаётган жиноятлар ва уларнинг олдини олиш масалалаир муҳокама қилинди.
Қотиллик жинояти аксарият ҳолларда оила-турмуш ва қўни-қўшничилик билан боғлиқ муаммолар оқибатида юз бермоқда. Жорий йилнинг 7 ойида 277 та қотиллик жиноятининг 116 таси ёки 42 фоизи қариндошлар, 25 таси ёки 9 фоизи қўни-қўшнилар ўртасида содир этилган. Мазкур жиноятларнинг 95 таси ёки 34,2 фоизи миллий анъаналар ва оила қадриятларига мутлақо зид ҳолда эр-хотин, ака-ука, ота-ўғил ўртасида содир этилган.
Ушбу йўналишда ҳудудларда жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш бўйича тарғибот-ташвиқот ишлари олиб бориш учун масъул раҳбарларнинг бундай аҳвол юзасидан тушунтиришлари эшитилган.