Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси тадбиркорлик ва инвестицияларни ҳуқуқий ҳимоя қилиш бошқармаси бошлиғи ўзгарди.
Азиз Эшбеков 1982 йилда Тошкент шаҳрида туғилган. Маълумоти олий, 2003 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган.
У меҳнат фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Президенти девони Қонунчилик ва суд ҳокимияти органлари билан алоқалар бўйича экспертлар гуруҳида бошлаб, Жиззах ва Тошкент вилояти прокуратураси органларида терговчи, прокурор ёрдамчиси ва бўлим катта прокурори, Бош прокуратура ички хавфсизликни таъминлаш инспекцияси прокурори, Ўзбекистон Республикаси Президенти девони ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат идоралари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича хизмати инспектори, Бош прокуратура соғлиқни сақлаш, таълим ва бошқа ижтимоий соҳаларда қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси прокурори лавозимларида ишлаган.