...
МЕНЮ
ONLINE TV

Бўлар экан-у! Ҳукумат оғир вазиятга тушиб қолган аёлларга эътибор қаратди


16:42, 16.03.2018 Жамият
 5 922

Эндиликда оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларни турар-жой билан таъминлашда бошланғич бадаллари қайтарилмаслик шарти билан тўлаб берилиши мумкин.

Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш жамоат фонди фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги Ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг Telegram’даги расмий саҳифасида маълум қилинди.
 
Жамоат фондининг маблағлари Васийлик кенгашининг қарорига мувофиқ:


 
- хотин-қизларни ва оилани ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, шу жумладан, оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган хотин-қизлар ва оилаларга, ногиронлиги бўлган аёлларга моддий ёрдам кўрсатишга;
 
- хотин-қизларга оилавий ва хусусий тадбиркорлик, ҳунармандчиликни ташкил этишда;     
                        
- меҳнат бозорида талаб юқори бўлган касблар бўйича билим ва кўникмаларни эгаллашда кўмаклашишга;
 
- хотин-қизларга оилавий ва хусусий тадбиркорликни ташкил этишда имтиёзли кредитлар беришга;
 
- оналик ва болаликни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, оила институтини мустаҳкамлаш бўйича вазифаларнинг амалга оширилишини молиявий қўллаб-қувватлашга;
 
- ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш, замонавий намунали оилани шакллантириш, унинг маънавий-ахлоқий негизлари ва анъанавий оилавий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мақсадли ишлар олиб борилишига кўмаклашишга;
 
- оғир ижтимоий вазиятга тушиб қолган хотин-қизларни, шу жумладан, ногиронлиги бўлган, кам таъминланган, фарзандларини тўлиқсиз оилада тарбиялаётган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож оналарни турар-жой билан таъминлашда бошланғич бадалларини қайтарилмаслик шарти билан тўлаб беришга ишлатилиши мумкин бўлади.
 
Эслатиб ўтамиз, Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш жамоат фонди Президентнинг 2018 йил 2 февралдаги Фармони билан ташкил этилган эди.
Фирдавс БЕК

Теглар:Ижтимоий ҳимоя аёллар 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар