Барча бўлим ва бўлинмаларда ҳафтанинг душанба куни иш куни қилиб белгиланди.
Бугун, 12 март куни Тошкент шаҳрининг Миробод тумани Водил кўчаси 54-уй манзили бўйича Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБнинг яна бир рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш бўлинмаси очилади. Бу ҳақда пойтахт ИИББ матбуот хизмати хабар берди.
Янги бўлинма Мирзо Улуғбек тумани аҳолисига хизмат кўрсатади.
Бугундан эътиборан, шунингдек, Яккасарой тумани аҳолиси Сергели тумани “Сергели-авто бозори” МЧЖ ҳудудида жойлашган ИИББ ЙҲХБнинг 1-сонли туманлараро рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш бўлинмаси томонидан хизмат кўрсатилиши йўлга қўйилмоқда. Бу эса ўз навбатида Юнусобод ва Чилонзор туманларида жойлашган ЙҲХБ ТРИБларда навбатларни қисқартириш имконини беради.
Шунингдек, Тошкент шаҳар ЙҲХБ рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш бўлим ва барча бўлинмаларида ҳафтанинг душанба куни иш куни қилиб белгиланди. Фақатгина Чилонзор туманида жойлашган 3-туманлараро рўйхатдан ўтказиш ва имтиҳон олиш бўлинмасида таъмирлаш ишлари туфайли душанба кунларидан бошлаб ишлаш 19 март кунидан йўлга қўйилади.
Ундан ташқари барча бўлим ва бўлинмаларда жамғарма кассаларининг қўшимча дарчалари очилди.
Транспорт воситаларни агрегат рақамларини солиштириш масканида катта навбатларни бартараф этиш мақсадида қўшимча ходим ва воситалар жалб этилди. Фуқароларнинг ҳайдовчилик гувоҳномаларини янги намунадаги миллий ҳайдовчилик гувоҳномаларига алмаштириш учун қўшимча хоналар ташкил этилди.
Қўйида Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ РИБ ва ТРИБлар ҳамда улар хизмат кўрсатадиган туманлар тўғрисида маълумот билан танишиш мумкин:

Фирдавс БЕК