Муҳаммад Алининг жасади у туғилиб ўсган Луисвилл шаҳрига олиб келинди
Маълумотларга қараганда, Муҳаммад Алининг дафн маросими 10 июнь куни бўлиб ўтади. У маҳаллий қабристонга дафн этилади. Бу ҳақда “Ren.tv” нашри хабар бермоқда.
Эслатиб ўтамиз, 74 ёшида вафот этган боксчи ўлимидан бир неча кун аввал нафас олиш йўлидаги муаммолар сабаб АҚШдаги Финикс шифохонасига ётқизилган эди. 4 июнь куни Алининг аҳволи янада оғирлашди, афсуски, шифокорлар унинг ҳаётини сақлаб қола олишмади. Муҳаммад Али 32 йил давомида Паркинсон касаллиги билан олишди, аммо ушбу дард уни барибир ҳаётдан олиб кетди.