...
МЕНЮ
ONLINE TV

Бокс: Ҳасанбой Дўстматов турнирни тарк этди. Бугун етти боксчи ярим финал жангларини ўтказади


10:35, 09.06.2018 Спорт
 6 788

Оғир вазнли боксчи Санжар Турсунов ҳам мезбонлар вакили Антон Пинчукка имкониятни бой берди.

Остона шаҳрида бокс бўйича Қозоғистон президенти кубоги учун турнир давом этмоқда. Кеча, 8 июнь куни чорак финал доирасида ўзбекистонлик боксчилар рингга чиқди.
 
Улар ичида Олимпия ўйинлари чемпиони Ҳасанбой Дўсматов кутилмаганда ҳиндистонлик Лалбиаккима Нутлаига мағлубиятга учради. Оғир вазнли боксчи Санжар Турсунов эса мезбонлар вакили Антон Пинчукка имкониятни бой берди.
 
Шаҳобиддин Зоиров, Иқболжон Холдоров, Алиёр Норалиев, Исроил Мадримов каби боксчиларимиз жангларда ғалаба қозониб, ярим финал йўлланмасини қўлга киритишди.
 
Бугун мусобақада ярим финал жанглари бўлиб ўтади:
 
-56кг: Шаҳобиддин Зоиров – К.Ералиев (Қозоғистон)
-60кг: Шунқор Абдурасулов – З.Сафиуллин (Қозоғистон)
-64кг: Иқболжон Холдоров – М.Вуттичаи (Тайланд)
-64кг: Алиёр Норалиев – Б.Ибрагимов (Қозоғистон)
-69кг: Маҳмуд Ғоипов – А.Жусупов (Қозоғистон)
-75кг: Исроил Мадримов – А.Аманкул (Қозоғистон)
-81кг: Бектемир Мелиқўзиев – Б.Нурдаулетов (Қозоғистон).
Акмалхон Эшонхонов

Теглар:Бокс 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!