2014 йилда ўғирлаб кетилган Чибук мактаби ўқувчи қизларидан 82 нафари ўз уйларига қайтарилди.
Нигерияда 2014 йилда ўғирлаб кетилган Чибук мактаби ўқувчи қизларидан 82 нафари июль ойининг ўрталарида ўз уйларига қайтарилган эди. Бироқ, уларнинг айримлари мамлакат шимолида жойлашган Замбиза ўрмонида яширинган Боко Харам таркибига қайтишга уринмоқдалар.
Журналистнинг фикрича, Африка мамлакатларида турмуш даражасининг пастлиги бунга сабаб бўлмоқда. Аёллар қароқчилик орқасидан орттирилган бойликка ўрганиб қолган.