...
МЕНЮ
ONLINE TV

Brexit'чилар туяқушларнинг ҳимояланиш усулини қўлламоқда


11:56, 27.07.2017 Олам
 1 969

2010-2014 йилларда Буюк Британиянинг Европа Иттифоқидаги вакили сифатида фаолият олиб борган Стивен Баллок кўпчилик қатори вазирларни ўз вазифасини бажара олмаётганликда айблади.

Буюк Британиянинг Европа Иттифоқи аъзолигидан чиқиши билан боғлиқ жараёнлар Brexit деб аталиб, иқтисодий жиҳатдан бир мунча кучли бўлган Буюк Британия ҳукумати ўз олдига қўйган мақсадига мана бир неча ойдирки эриша олмаяпти.
 
Brexit масаласида Британия ичида ва ташқарисида турли қарши фикрлар мавжуд бўлишига қарамасдан, мамлакат ушбу ғояга “ёпишиб олган”лигини кузатиш мумкин.
 
Йирик сиёсатшунос ва иқтисодчилар Буюк Британия ҳукуматини мураккаб бўлган жараёнда иштирок этаётганини, ҳамда бу ғоянинг фойдадан кўра зарари кўп эканлигини таъкидламоқдалар.
 
2010-2014 йилларда Буюк Британиянинг Европа Иттифоқидаги вакили сифатида фаолият олиб борган Стивен Баллок кўпчилик қатори вазирларни ўз вазифасини бажара олмаётганликда айбламоқда.
 
Brexit ҳаракатига бошчилик қилаётган вазирларнинг ҳолати бошини қумга тиқиб олган туяқушга ўхшайди. Уларнинг бу ҳолати мураккаб вазиятда юзага келган муаммоларнинг ҳал этилишини кутишдан бошқа гап эмас.
 
Стивен Баллок Британиянинг ЕИ аъзолигидан чиқиши мамлакатда фуқаролар саломатлиги, ННТларнинг Европа грантларида иштирок этиши масалаларида қатор муаммоларни келтириб чиқариши ҳақида далиллар келтирган.
 
Маълумот учун айтиш мумкинки, Буюк Британия Европа Иттифоқининг аъзоси бўлсада, ўз манфаатлари устунлиги сабаб бир қатор муҳим шартномаларни имзоламаган ягона давлатдир. Шунингдек, у Евроҳудуд ҳамда Шенген ҳудудига кирмайди.

2016 йилда ўтказилган референдумда британияликлар ЕИга аъзоликни тўхтатишни ёқлаб овоз берганлар.
Зоҳиршоҳ Жўраев 

Теглар:Буюк Британия Brexit Европа Иттифоқи 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!