...
МЕНЮ
ONLINE TV

Божхоначига пора бериш учун зиёфат уюштирган киши қўлга олинди


15:08, 11.10.2018 Жамият
 5 606

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Жорий йилнинг 3 октябрь куни фуқаро А.Н. 6 тонна рангли металларни ноқонуний айланмаси билан шуғулланганлиги сабабли унинг ноқонуний ҳаракатлари божхоначилар томонидан фош этилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси Матбуот хизмати хабар бермоқда.
 
Бундай вазиятда А.Н.ни оғир вазият қутқариб қолиш, унга нисбатан тўпланган ҳужжатларни моддий манфаат эвазига ижобий ҳал қилиб бериш мақсадида Т.И. исмли шахс божхона ходимига пора таклиф қилган.
 
У ўзининг қинғир режасини амалга ошириш мақсадида божхоначини  Наманган шаҳридаги “Зохидабону” ошхонасига таклиф этади.
 
Т.И. зиёфат баҳонасида божхона ходимига 500 АҚШ доллари миқдорида пора бераётган чоғда божхона органларининг масъул ходимлари ҳамда  Ўзбекистон Республикаси Бош  прокуратураси хузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш Департаментининг Наманган вилоят бошқармаси ходимлари томонидан жиноят устида қўлга олинди.
 
Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Теглар:Давлат божхона қўмитаси Пора Коррупция 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар