Ҳайдовчи эр-хотинни уриб юбориши натижасида Адамбай Абдиевнинг рафиқаси вафот этган.
21 март куни Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманида рўй берган навбатдаги ЙТҲда 57 ёшли фуқаро вафот этди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар Ички ишлар бош бошқармасидан “Qalampir.uz”га маълум қилинди.
Гап шундаки, асли қашқадарёлик, айни дамда эса вақтинча Тошкентда яшаб, хизмат фаолиятини олиб бораётган шахс дўстлари билан байрамни нишонлаб, спиртли ичимлик истеъмол қилади ва автомобилни бошқаради. Ҳайдовчи Юнусобод туманидаги Бодомзор йўли кўчасида 1961 йилда туғилган Адамбай Абдиев ва унинг турмуш ўртоғи 1960 йилда туғилган Назира Бексаутовани уриб юборади.
ЙТҲ натижасида жабрланганлар зудлик билан 7-сонли шаҳар клиник шиифохонасига етказилади. Шифокорнинг уринишлари фойда бермай, Назира Бексаутова вафот этади. Адамбай Абдиевга эса биринчи ёрдам кўрсатилади.
Айни дамда ҳайдовчига нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.
Маълум бўлишича, ҳайдовчининг тезлиги меъёрида бўлган. ЙТҲга унинг спиртли ичимлик истеъмол қилгани ва ноқулай об-ҳаво шароити сабаб бўлган бўлиши мумкин, деган тахминлар бор.

Қамариддин Шайхов