...
МЕНЮ
ONLINE TV

БМТнинг махсус вакили Бош прокуратурадаги учрашувда нималар билан қизиқди?


11:47, 06.10.2017 Жамият
 2 710

БМТ вакилига бугунги кундаги прокуратура органларининг мақоми ва фаолиятининг асосий йўналишлари ҳақида маълумот берилди.

2017 йил 3 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Ихтиёр Абдуллаевнинг БМТнинг дин ва эътиқод эркинлиги масаласи бўйича махсус маърузачиси Аҳмед Шаҳид билан учрашуви бўлиб ўтди.

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг расмий сайти маълумот бермоқда.

Аҳмед Шаҳид Ўзбекистонда амалга оширилаётган суд-ҳуқуқ сохасидаги ислоҳотлар, жумладан, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, жиноий суд иш юритувини либераллаштириш борасидаги чора-тадбирлар билан таништирилди.

Шунингдек, БМТ вакилига бугунги кундаги прокуратура органларининг мақоми ва фаолиятининг асосий йўналишлари ҳамда устувор вазифалари ҳақида маълумот берилди.

Ўз навбатида Аҳмед Шаҳид Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан илгари сурилган 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси доирасида амалга оширилаётган ишларни юқори баҳолади

Бундан ташқари, маҳбусларнинг ҳуқуқларини таъминлаш, жазони ижро этиш тизими, жумладан, озодликдан махрум этиш жойларида маҳбусларни сақлаш шароитлари ҳамда уларнинг озод этилиши устидан назорат соҳасида прокуратура органлари томонидан олиб борилаётган ишларга қизиқиш билдирди.

Аҳмед Шаҳид бўлиб ўтган мулоқотдан қониқиш ҳосил қилганини таъкидлаб, ташриф якунлари ва маслаҳатлашувлар натижаси бўйича инсон ҳуқуқлари ҳимоясининг самарадорлигини кучайтириш ва жамоатчиликнинг хабардорлигини оширишга қаратилган тавсия ва хулосалар ишлаб чиқилишини таъкидлади.
Учрашув сўнггида томонлар келажакда ўзаро самарали ҳамкорлик давом эттирилишига ишонч билдирдилар.

Эслатиб ўтамиз, 3 октябрь куни махсус маърузачи Аҳмед Шаҳид Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигида бўлиб, тайинланган жазони ўтаётган шахслар виждон эркинлигинингкафолатланиши, шунингдек, уларнинг диний эътиқодларига доир ҳуқуқлари, ёки ҳеч бир динга эътиқод қилмаслик хоҳиш-истаги билан боғлиқ эркинликлар ҳақида мулоқотлар олиб борган эди.

Шу куннинг ўзида  БМТнинг махсус вакили Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили У.Муҳаммадиев, Ўзбекистон Республикаси Олий судида Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди раиси Б. Мирбобоев ва Олий суд раиси К. Комиловлар билан учрашувлар ўткизган эди.
Улуғ БЕК
 

Теглар:БМТнинг махсус вакили Бош прокуратура Аҳмед Шаҳид Инсон ҳуқуқлари Маҳбусларнинг ҳуқуқлари 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар