...
МЕНЮ
ONLINE TV

Видео: ЙТҲга учраган автобусда 55 нафар ўзбекистонлик бўлган...


11:30, 06.10.2017 Олам
 11 331

ЙТҲга автобус двигателида мавжуд бўлган носозлик сабаб бўлгани тахмин қилинмоқда.

Владимир вилояти ФВВ бўлими маълумотларига кўра, давлат рақами 13 UDA668 бўлган Mercedes русумли йўловчи ташувчи автобус Владимир вилоятида ЙТҲга учрагани ҳақида хабар берган эдик.
 
Автобусда 55 киши бўлган ва улардан 18 нафари ва 1 нафар ҳайдовчи ҳалок бўлган, 5 нафари шифохонага ётқизилган. Жабрланганларнинг барчаси Петушин туманининг марказий клиник шифохонасига етказилган.
 
Ҳозирги вақтда Россиядаги қозоғистонлик дипломатлар жабрланганлар ва ҳалок бўлганларнинг шахсини аниқлаш бўйича иш олиб бормоқда.
 
Сўнгги маълумотларга кўра, ЙТҲга учраган автобусда 55 нафар Ўзбекистон фуқаролари ва 2 нафар қозоғистонлик ҳайдовчилар бўлгани айтилган.
 
Қозоғистон Ташқи ишлар вазирлиги Матбуот хизмати раҳбари берган маълумотда жума кунига ўтар кечаси Покров шоҳбекатида содир бўлган ЙТҲда автобус ва йўловчи поезди тўқнашган. Дастлабки маълумотларга кўра, темирйўл кесишмасидан ўтаётган автобуснинг двигателида мавжуд носозлик сабаб автотранспорт воситаси ўчиб қолган.
 
Покров шаҳрида вақтинчалик ёрдам кўрсатиш маркази ташкил этилган бўлиб, ҳозирда ушбу ҳудудда 37 нафар йўловчи жойлаштирилган ва уларнинг барчаси иссиқ овқат билан таъминлангани айтилган.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Россияда йирик ЙТҲ Ўзбекистонликлар ҳалок бўлди 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!