...
МЕНЮ
ONLINE TV

Уч йил мажбурий ишлаб бермаган тиббиёт битирувчиси 60 млн сўм жарима тўлайди!


11:15, 06.10.2017 Жамият
 10 052

Тиббиёт йўналишидаги ОТМ битирувчилари 3 йил ҚВПда ишлаб беришлари шарт...

Давлат гранти асосида тиббиёт йўналишидаги олий таълим муассасасида таълим олган талабалар ўқишни тугатгач, қишлоқ врачлик пункти ёки оилавий поликлиникаларда уч йил давомида ишлаб бериш, яъни ўз билдим-тажрибаларини ошириш мажбуриятини оладилар.
 
Иш тақсимоти талабанинг доимий рўйхатдан ўтган жойи бўйича амалга оширилиши назарда тутилган.
 
Вазирлар Маҳкамасининг 27 сентябрдаги “Тиббиёт мутахассисларини тайёрлаш тизимини янада такомиллаштириш чоралари тўғрисида”ги қарорида иш тақсимоти жорий, 2017–2018 ўқув йили якунида амалга киритилиши айтилган.
 
Соғлиқни сақлаш вазирлиги қошида тиббиёт мутахассисларини жойлардан келиб тушган талаб асосида тақсимлаш бўйича комиссия ташкил этилади.
 
Янги тартиб магистратура ва клиник ординатурани тамомлаган, ўқиш шаклидан қатъи назар барча битирувчиларга қўлланилади.
 
Мажбурий ишлаб бериш талабини бажаришдан бош тортиш энг кам ойлик иш ҳақининг 400 баравари миқдорида жаримага сабаб бўлади.
 
Битирувчилар мажбурий ишлаб беришни ўтаганидан кейингина дипломнинг асл нусхасини олишларига рухсат берилади.
 
Бунда меҳнат фаолиятини олиб боргани ҳақида меҳнат дафтарчасини кўрсатиш талаб этилади.
Зоҳиршоҳ Жўраев

Теглар:Тиббиёт йўналиши Мажбурий ишлаб бериш Билим-тажриба ошириш 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Изоҳлар




Изоҳлар

Bahromjon
16:23 06.10.2017

Давлат гранти асосида тиббиёт йўналишидаги олий таълим муассасасида таълим олган талабалар ўқишни тугатгач, қишлоқ врачлик пункти ёки оилавий поликлиникаларда уч йил давомида ишлаб бериш, яъни ўз билдим(БИЛИМ)-тажрибаларини ошириш мажбуриятини оладилар.



Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар