Расмий Анқара Суриядаги Халқ мудофааси бирлиги ҳаракатини Курдистон ишчи партияси (КИП) билан боғлиқ террорчи ташкилот деб ҳисоблайди.
“Туркия ўзининг миллий хавфсизлиги нуқтаи назаридан Суриянинг Африн шаҳрига курдларнинг Халқ мудофааси бирлиги (курдча: Yekineyen Parastina Gel — YPG) кучларига қарши операцияни бошлашга тайёр”, деб таъкидлаган Иброҳим Қалин.
Расмий Анқара Суриядаги Халқ мудофааси бирлиги ҳаракатини Курдистон ишчи партияси (КИП, яъни (ПКК) PKK — Partiya Karkeren Kurdistane) билан боғлиқ террорчи ташкилот деб ҳисоблайди.
Сўнгги пайтларда Туркиядаги ОАВлар томонидан расмий Анқара ўз ҳарбий техникасини Африн чегарасига олиб келинаётгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда.
Шуниндек, Иброҳим Қалин Ироқдаги курлар томонидан ўтказилган мустақиллик референдуми ва бошқа миллий ва минтақавий муаммоларга тўхталиб ўтган.
Эслатиб ўтамиз, Туркиянинг Ҳаккари вилоятида КИПтомонидан амалга оширилган бомбали ҳужум содир этилган ва теракт натижасида уч нафар турк аскари ҳалок бўлган, бундан ташқари, 5 нафари тан жароҳати олгани ҳақида хабар берган эдик.
Шу билан бирга, Туркиянинг Ағри вилоятида Курдистон ишчи партияси жангарилари билан тўқнашувда икки ҳарбий хизматчи ва маҳаллий хавфсизлик хизматининг икки ходими ҳалок бўлгани, 8 нафар хавфсизлик ходими жароҳатлангани ҳақида ҳам хабар берган эдик.