...
МЕНЮ
ONLINE TV

Туркияда кучли портлаш содир бўлди (видео)


13:46, 11.04.2017 Олам
 6 516

Диёрбакир провинциясида Туркияда тақиқланган Курдистон ишчи партияси фаол ҳаракат қилади.

Бугун, 11 апрель куни Туркиянинг Диёрбакир шаҳридаги полиция маҳкамаси биносида кучли портлаш рўй берди. Бағлар туманида юз берган портлаш оқибатида бир неча киши жароҳатланган. Бу ҳақда “Dogan” ахборот агентлиги хабар тарқатди.
 
Воқеа жойига полиция ва тез ёрдам хизмати вакиллари етиб келган. Ҳозирча воқеа ҳақида бошқа тафсилотлар ошкор қилинмаяпти. Суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
 
Айтиш керакки, Диёрбакир провинциясида Туркияда тақиқланган Курдистон ишчи партияси фаол ҳаракат қилади. Мазкур партия ҳаракатларига қарши мамлакатда бир неча марта антитеррор операциялари ўтказилган. 
Дурдона Расулова

Теглар:Курдистон ишчи партияси Портлаш Диёрбакир Туркия 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!