...
МЕНЮ
ONLINE TV

Туркияда уч нафар аскар ҳалок бўлди...


12:50, 04.10.2017 Олам
 2 138

Сўнгги кунларда Туркияда ПКК террорчилик ташкилоти ва турк аскарлари ўртасида тўқнашувлар тез-тез содир бўлмоқда.

Туркиянинг Ҳаккари вилоятида кўпгина давлатлар томонидан террорчилик ташкилот деб эълон қилинган Курдистон ишчи партияси (ПКК, яъни PKK — Partiya Karkeren Kurdistane) томонидан амалга оширилган бомбали ҳужум содир этилди. Бу ҳақда “Sabah” нашри хабар бермоқда.
 
Воқеа Ҳаккари вилоятининг Юксекова туманида содир бўлган. Дастлабки маълумотларга кўра,теракт натижасида уч нафар турк аскари ҳалок бўлган ва 5 нафари тан жароҳати олган. Жароҳатланганлар туман шифохонасига олиб келинган.
 
Сўнгги кунларда Туркияда ПКК террорчилик ташкилоти ва турк аскарлари ўртасида тўқнашувлар тез-тез содир бўлмоқда.
 
Бир неча кун олдин турк ҳарбийлари мамлакатнинг Ағри вилоятида ПКК террорчилик ташкилотига қарши антитеррор операциясини ўтказган эди.
 
Маълумот учун, Курдистон ишчи партияси террорчилик ташкилоти 1974 йилда Абдуллоҳ Ўжалан томонидан ташкил этилган. Унинг бирламчи мақсади ― Туркия шарқида мустақил курд давлатини тузиш ҳисобланади.
 
1999 йил Туркия миллий хавфсизлик ташкилоти томонидан ўтказилган Кения пойтахтидаги “Найроби операция”сида Абдуллоҳ Ўжалан қўлга олинади.
 
Абдуллоҳ Ўжалан Туркия Олий суди томонида бир қанча оғир айбловлар билан бир умрлик қамоқ жазосига маҳкум қилинган.
Ҳабибуллохон Азимов

Теглар:Туркия Курдистон ишчи партияси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!