...
МЕНЮ
ONLINE TV

Туркияда мухолифат газетаси муҳаррири ҳибсга олинди


16:55, 11.11.2016 Олам
 2 076

Газета директори вазифасини бажарувчи Акин Аталай бош муҳаррир ва саккизта ходимдан сўнг ҳибсга олинди.

Туркияда мухолифат газетаси ҳисобланган “Жумҳурият”нинг директори вазифасини бажарувчи Акин Аталай қўлга олинди. Бу ҳақда “Euronews” хабар бермоқда.
 
Аввалроқ, террорчиларни қўллаб-қувватлашда айбланиб, газетанинг бош муҳаррири ва яна 8 нафар ишчиси ҳибсга олинган эди.
 
Газета ходимлари “ташкилотга аъзо бўлмаган ҳолда террорчи гуруҳ қизиқишларига боғлиқ жиноят қилганликда” айбланиб, қамоққа олинган эди.
 
Айни пайтда Туркиядаги террорчи гуруҳ деб икки ташкилот эълон қилинган. Улар: Фатхуллоҳ Гуленнинг издошлари Фатхуллоҳчилар террор ташкилоти ва Курдистон ишчи партияси.
Мухторбек Абдуллаев

Теглар:Туркия Жумҳурият Фатҳуллоҳ Гулен Курдистон ишчи партияси 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!