Рейтингда дунёнинг 156 мамлакати аҳоли жони бошига тўғри келадиган ялпи ички маҳсулот, коррупция ва шахсий эркинлик даражаси, узоқ умр кўриш, ижтимоий ҳимоя сингари омиллардан келиб чиқиб баҳоланган.
Рейтингда Ўзбекистон МДҲ мамлакатлари орасида энг юқори, 44-ўринни банд этган.
Рейтингда дунёнинг 156 мамлакати аҳоли жони бошига тўғри келадиган ялпи ички маҳсулот, хурсандчилик учун сабаблар, коррупция ва шахсий эркинлик даражаси, узоқ умр кўриш, ижтимоий ҳимоя сингари омиллардан келиб чиқиб баҳоланган.
2017 йилдаги рейтингда бешинчи ўринни олган Финляндия тўрт поғона юқорилаб, энг юқори ўринни эгаллаган. Ўтган йилнинг энг бахтли мамлакати деб топилган Норвегия эса бу гал иккинчи ўрин билан кифояланган.
Дастлабки ўнталикка, шунингдек, Дания, Исландия, Швейцария, Нидерландия, Канада, Янги Зеландия, Швеция ва Австралия киритилган.
Таъкидлаш керакки, Ўзбекистон ўтган йилги рейтингда 47-ўринни эгаллаган ва бунда ҳам МДҲ мамлакатлари ўртасида энг юқори кўрсаткични қайд этганди.
Жанубий Судан, Марказий Африка Республикаси ва Бурунди энг бахтсиз мамлакатлар деб топилган.
Эслатиб ўтамиз, World Happiness Report ҳар йили 20 март – Халқаро бахт куни арафасида эълон қилиб борилади. Ушбу сана 2012 йилда БМТ Бош Ассамблеяси томонидан белгиланган.