...
МЕНЮ
ONLINE TV

БМТ Бош котиби Шавкат Мирзиёевга мактуб йўллаб, унга миннатдорчилик билдирди


08:23, 03.03.2017 Олам
 2 061

Антониу Гутерриш Марказий Осиё учун превентив дипломатия бўйича минтақавий марказ ва БМТнинг Ўзбекистондаги вакиллари билан ҳамкорлик учун Ўзбекистонга алоҳида миннатдорчилик билдирган.

2 март Ўзбекистон Республикаси Бирлашган Миллатлар Ташкилотига аъзо бўлган кун муносабати билан БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевга табрик мактубини йўллади.
 
“Сизни ва Ўзбекистон Республикаси халқини мамлакатингиз Бирлашган Миллатлар Ташкилотига аъзо бўлганининг йигирма беш йиллиги билан самимий табриклайман”, деб бошланади Гутерришнинг мактуби.
 
Хатда 1992 йил 2 мартдан буён Ўзбекистон Бирлашган Миллатлар Ташкилоти аъзоси сифатида иқлим ўзгариши, ядровий қуролсизланиш, тинчлик ва хавфсизликни таъминлаш каби соҳаларга муҳим ҳисса қўшиб келаётгани, БМТ Ўзбекистон билан ҳамкорликни юксак қадрлаши, тинчлик ва тараққиёт йўлида ишончли шерик сифатида ҳамкорликни давом эттириши айтилади. Антониу Гутерриш Марказий Осиё учун превентив дипломатия бўйича минтақавий марказ ва БМТнинг Ўзбекистондаги вакиллари билан ҳамкорлик учун Ўзбекистонга алоҳида миннатдорчилик билдирган.  
 
“Сизни ишонтириб айтаманки, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Ўзбекистон Республикаси билан бундан кейин ҳам яқин ҳамкорлик қилишдан манфаатдор, айниқса, 2030 йилгача мўлжалланган Барқарор ривожланиш дастурини амалга ошириш ва Ўзбекистоннинг янада тараққиётга эришиши йўлидаги ҳаракатлари муҳим аҳамиятга эга”, дейилади мактуб сўнггида. 

Теглар:Антониу Гутерриш Ўзбекистон-БМТ 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!