Эртага, 3 март куни кутилаётган об-ҳаво маълумотлари билан танишинг.
3 март куни Тошкент шаҳрида ҳаво ҳарорати илиқ бўлиши кутилмоқда. Ҳарорат кундузи +5... +7, кечаси эса -3.. -1 даража совуқ бўлади. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади.
Фарғона, Наманган ва Андижонда ҳаво бироз булутли бўлиб, ёнғиргарчилик бўлиши кутилмоқда. Ҳарорат +3... +8, кечаси эса -3...+2 бўлиши кутилмоқда. Кечаси айрим жойларда қор ёғиши мумкин. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади.
Самарқанд, Жиззах ва Сирдарёда ҳаво ҳарорати кундузи +3... +8, кечаси эса -3... +2 бўлиши айтилмоқда. Ҳаво очиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси, Бухоро, Навоий ва Хоразм вилоятарида ҳарорат кундузи +5... +10, кечаси -3... +2 даража бўлади. Ёғингарчилик кузатилмайди.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳам ҳақо очиқ бўлиши кутилмоқда. Икки вилоятда ҳаво ҳарорати кундузи +7... +12, кечаси -3... +2 бўлиши кутилмоқда.
Ҳафта охирлаб қолди. Об-ҳавонинг бироз қовоғи солиқ бўлса-да, сизга доим хуш кайфият ёр бўлсин.