Фуқароликка кириш ва фуқароликдан чиқиш жараёнини тезлаштириш бўйича иш олиб борилмоқда.
Ушбу брифингда иштирок этган Ички ишлар вазирлиги Миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бош бошқармаси бошлиғи маълумотига кўра, фуқароликдан чиқиш бўйича ҳужжатларни тайёрлаш жараёнини тезлаштириш устида иш олиб борилмоқда.
Бундан ташқари, 2016 йилдан бери Президентнинг 7 та фармони билан 835 нафар фуқаролиги бўлмаган шахсларга Ўзбекистон фуқароси паспорти тақдим этилди.
Маълумот учун, 1991 йилдан 2016 йилга қадар 400 дан ортиқ шахс Ўзбекистон фуқаролигига эга бўлган.