
Мамлакатимиз бўйлаб ҳаво бироз булутли бўлади. Шамол шарқдан секундига 3-8 метр тезликда эсади.
Эртага, 22 сентябрь куни Тошкент шаҳрида ҳаво ҳарорати 30-32 даража иссиқ, кечаси 13-15 даража илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳарорат кундузи 29-34 даража иссиқ, кечаси 12-17 даража илиқ бўлиши кутилмоқда.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ҳарорати кундузи +29...+34 даража, кечаси +13...+18 даража.
Самарқанд, Жиззах, Сирдарё вилоятларида ҳам ҳаво ҳарорати кундузи 34 даражагача кўтарилади. Кечаси эса 10-15 даража илиқ бўлиши кутилмоқда.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳарорат кундузи 30-35 даража иссиқ, кечаси 13-18 даража илиқ бўлади.
Фарғона водийсида эртага ҳаво бироз булутли бўлади. Ҳарорат кундузи 27-32 даража иссиқ, кечаси 12-17 даража илиқ бўлади.