...
МЕНЮ
ONLINE TV

Билол Эрдўған “Гўри Амир” мақбарасини зиёрат қилди


20:36, 23.05.2018 Жамият
 3 415

Меҳмонлар Умид Аҳмаджонов, Шоакрам Исроилов ва Туробжон Жўраевга Турк камончилари сертификатини топширишди.

Бугун, 23 май куни Бутунжаҳон этноспорт конфедерацияси раҳбари, Камончилар фонди васийлик кенгаши раиси, Туркия ёшлар фонди Олий маслаҳат кенгаши аъзоси Билол Эрдўған бошчилигидаги катта делегация Ўзбекистонга ташриф буюргани ҳақида хабар қилгандик.
 
Меҳмонлар Самарқанд шаҳридада камондан ўқ отиш бўйича VI халқаро “Фотиҳ кубоги” мусобақасига бағишланган тадбирда иштирок этиш учун келган эдилар.


 
Ташриф аввалида меҳмонлар Тошкентнинг диққатга сазовор жойларни бориб кўришди. Кейин эса мусобақа ўтказиладиган Самарқанд шаҳрига йўл олдилар.
 
Меҳмонлар Самарқандга ташрифни “Гўри Амир” мақбарасини зиёрат қилишдан бошлашди. У ерда буюк бобокалонимиз Амир Темурнинг ҳаққига Қуръон тиловат қилинди.
 
Сўнгра бетакрор «Регистон» ансамбли олдидаги катта майдонда камондан ўқ отиш бўйича VI халқаро “Фотиҳ кубоги” мусобақасига бағишланган тадбир ташкил этилди.
 
Тадбирда сўзга чиққан Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси президенти Умид Аҳмаджонов мамлакатда спортни ривожлантириш бўйича давлат раҳбари томонидан катта ишлар амалга оширилаётгани, қилинаётган кенг кўламдаги ислоҳотлар ёш авлод вакилларининг жисмонан ва маънан етук инсонлар бўлиб вояга етишида муҳим роль ўйнаши, бу ислоҳотлар бутун Республика спортини қамраб олгани ҳақида гапирди.


 
Шундан сўнг Туркиянинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Аҳмад Башар Шен, Самарқанд вилояти ҳокими Туробжон Жўраев, Бутунжаҳон этноспорт конфедерацияси раҳбари, Камончилар фонди васийлик кенгаши раиси Билол Эрдўғанлар сўзга чиқишди.
 
Тадбир якунида томонлар эсдалик учун совға алмашдилар. Ўз ўрнида Умид Аҳмаджонов Миллий олимпия қўмитаси номидан делегациянинг ҳар бир аъзосига алоҳида эсдалик совғаларини тақдим этди.
 
Меҳмонлар эса Умид Аҳмаджонов, Шоакрам Исроилов ва Туробжон Жўраевга Турк камончилари сертификатини топширишди.


 
Тадбир якунига етгач, меҳмонлар Самарқанд шаҳрининг юраги ҳисобланган «Регистон» ансамблидаги “Мирзо Улуғбек”, “Тиллақори” ва “Шердор” мадрасалари каби тарихий обидаларни томоша қилишди. Ушбу экскурсия мартабали меҳмонларда катта таассурот қолдирди.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Билол Эрдўған Умид Аҳмаджонов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар