...
МЕНЮ
ONLINE TV

Безориликка қўл уриб қочиб юрган фуқаро Санкт-Петербургда ушланди


18:16, 21.12.2017 Жамият
 2 723

Термизлик Х.Шокиров 17 декабрь куни Санкт-Петурбургда ушланиб, Ўзбекистонга олиб келинди.

2017 йил сентябрь ойида Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 277-моддаси, 3-қисми “а,б,г” бандида кўрсатилган жиноятга қўл уриб, жиноий жавобгарликдан қочиб юрган термизлик Х.Шокиров 17 декабрь куни Россия Федерациясининг Санкт-Петербург шаҳридан Ўзбекистонга олиб келинган.
 
Июль ойида Денов туманидаги Онадиёр кўчасидаги 25-уйда, сентябрда Огаҳий кўчаси, 20-уйда содир бўлган ўғриликларнинг изи топилмаган. Кўрилган чоралар натижасида бу жиноятларни Ангор туманида яшовчи Ж.П. содир этгани аниқланиб, ундан ашёвий далиллар олинган.
 
2016 йил июнь ойида Олтинсой туманидаги Хўжасоат деҳқон ва буюм бозорида Катта-Вахшивор маҳалласида истиқомат қилувчи С.Жўраева сумкасидан 400 доллар, 65 минг сўм пули ҳамда отаси О.Жўраев ва онаси С.Қаҳҳароваларга тегишли фуқаролик паспортини ўғрилатиб қўйганини маълум қилган эди. Мазкур жиноятни содир этган Сариосиё тумани Афросиёб маҳалласида яшовчи 25 ёшдаги С.Х. ашёвий далил билан яқинда қўлга олинган.
 
Сурхондарёда қасддан баданга ўртача оғир тан жароҳати етказиш ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 26 тага, қасддан баданга оғир тан жароҳати етказиш биттага, қасддан баданга енгил тан жароҳати етказиш 75 тага, қасддан одам ўлдириш тўрттага, ўғирлик жинояти 108 тага камайган.
 

Теглар:Жиноят Безорилик 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар