Хонанда бу ҳақда ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифаси орқали маълум қилди.
Кеча, 1 февраль куни Бейонсе ижтимоий тармоқлардаги шахсий саҳифаси орқали ҳақиқатан ҳам ҳомиладор экани, эгизак фарзанд кутаётганини маълум қилди.
“Биз сиз билан муҳаббатимиз ва бахтимизни баҳам кўрмоқчимиз. Бизга икки карра дуо тегди. Оиламиз яна икки кишига кўпайишидан бағоят хурсандмиз. Эзгу тилакларингиз учун сизларга миннатдорчилик билдирамиз”, деб ёзади Бейонсе.
Маълумот учун, 47 ёшли хонанда Жей-Зи ҳамда 35 ёшли Бейонсе иккинчи бор ота-она бўлишади. Уларнинг Блю Айви Картер исмли 3 ёшли қизалоқлари бор.