...
МЕНЮ
ONLINE TV

Благовешенск аэропортида юк автомобили самолёт билан тўқнашиб кетди


11:50, 02.02.2017 Олам
 2 279

Айни самолётда манзиллари томон йўл олишлари керак бўлган йўловчилар бугун кечқурун, бошқа самолётнинг резерв бортида учиб кетишади.

Бугун, 2 февраль куни Россиянинг Благовешенск шаҳридаги аэропортда кўнгилсиз ҳодиса юз берди. Самолётга озиқ-овқатларни етказиб берувчи юк автомобили ҳайдовчисининг педалларни адаштириб босиб юборгани сабабли машина самолётга урилиб кетди. Бу ҳақда “Ren.tv” нашри хабар қилмоқда.
 
Кўнгилсизлик натижасида Благовешенскдан Москвага учиши лозим бўлган самолётнинг ўнг ён қисми жиддий жароҳат олган.
 
Ўз манзилига ета олмаган йўловчилар иссиқ овқат билан таъминланди. Баъзи фуқароларга эса меҳмонхоналардан жой ажратилди. Айни самолётда манзиллари томон йўл олишлари керак бўлган йўловчилар бугун кечқурун, бошқа самолётнинг резерв бортида учиб кетишади.
Умида Якубова

Теглар:Благовешенск Тўқнашув Юк автомобили 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!