Мьянмада 1970 йилдан бери давом этаётган “этник тозалаш сиёсати” натижасида мамлакатдан 2 миллионга яқин роҳине мусулмонлари қочиб кетишга мажбур бўлишган.
Бангладеш ОАВ томонидан тарқатилган хабарга кўра, фалокат Бенгал кўрфазида содир бўлган, натижада роҳине мусулмонлари вакилларидан 14 нафари ҳалок бўлган.
Маҳаллий полиция берган баёнотга кўра, фалокатга денгизда содир бўлган кучли тўлқин ва қайиқдаги йўловчиларнинг ҳаддан зиёд кўплиги сабаб бўлганлиги айтилган.
Қайиқдаги тирик қолган йўловчилар Бангладешдаги шифохоналарга етказилган.
Жорий йилнинг 25 август кунидан бери давом этаётган Мьянмадаги этник зиддиятлар сабаб 200 та роҳине мусулмонлар яшаётган қишлоқ ва мавзелари ақидапараст (фанатик) Ашин Виратҳу бошчилик буддавийлар томонидан ёқиб юборилган.
Мьянмада 1970 йилдан бери давом этаётган “этник тозалаш сиёсати” натижасида мамлакатдан 2 миллионга яқин роҳине мусулмонлари қочиб кетишга мажбур бўлишган.
Сўнгги воқеалар сабаб қўшни Банладешга 400 минг роҳине мусулмонлари қочиб ўтган.
Уларга халқаро ташкилотлар ва дунё мамлакатлари, хусусан Ўзбекистон Республикаси ҳам инсонпарварлик ёрдамларини жўнатган эди.