...
МЕНЮ
ONLINE TV

Канада роҳине мусулмонларига инсонпарварлик ёрдами юборади


11:36, 16.09.2017 Олам
 1 962

Бангладешдаги араканлик мусулмонларнинг 70% и аёллар ва вояга етмаган болалар эканлигини таъкидланган.

Канада халқаро ривожланиш вазири Марий-Клауд Бибию берган баёнотга кўра, Бангладешда қочоқлар лагерида яшаётган роҳине мусулмонларига инсонпарварлик ёрдами юборилиши маълум қилинди. Бу ҳақда “Thestar.com” хабар бермоқда.
 
Вазир Марий-Клауд Бибию Бангладешдаги араканлик мусулмонларнинг 70% и аёллар ва вояга етмаган болалар эканлигини таъкидлаган.
 
Шунингдек, Канада вазири роҳинелар учун 2,5 миллион АҚШ долларлик озиқ-овқат, дори-дармон каби зарур маҳсулотларни юбориш кўзда тутилганлигига алоҳида урғу берган.
 
Марий-Клауд Бибию Мьянмадаги нотинчликлар сабаб Бангладешга 375 минг араканлик мусулмонлар қочиб ўтганлиги ва уларнинг аҳволидан хавотирда эканлигини билдирди.
 
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон ҳукумати ҳам роҳине қочқинлари учун инсонпарварлик ёрдами кўрсатишини маълум қилган эди.
Ҳабибуллохон Азимов

Теглар:Канада Роҳине мусулмонлари 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!