Ҳозирда Бангладешнинг Мьянма билан чегара вилоятларида 400 мингга яқин роҳине мусулмонлари қочоқлар лагерида яшамоқда.
Эътибор беринг, бу унинг август ойидан бери Мьянмада давом этиб келаётган роҳине мусулмонларига қарши зўровонликларга қаратилган илк баёнот ҳисобланади.
“...Биз инсон ҳуқуқлари бузилишини ва зўравонликни қоралаймиз. Биз бутун давлатда тинчлик, барқарорлик ва қонун устуворлигини тиклашга қарор қилдик”, деди ўз баёнотида Аунг Сан Су.
Шунингдек, ташқи ишлар вазири Мьянма ҳукумати охирги воқеалар сабаб мамлакатни тарк этган барча роҳинеларни мамлакатга қайтаришга тайёрлигини маълум қилган.
Ҳозирда Бангладешнинг Мьянма билан чегара вилоятларида 400 мингга яқин роҳине мусулмонлари қочоқлар лагерида яшамоқда.
Шу сабабдан дунё ҳамжамияти, жумладан Ўзбекистон ҳукумати ҳам араканлик мусулмонлар учун инсонпарварлик ёрдамини жўнатган эди.