...
МЕНЮ
ONLINE TV

Беларусь билан янги ҳамкорлик масалалари келишиб олинди


18:33, 07.04.2017 Жамият
 2 040

Учрашувда Беларусь Республикаси Элчиси Николай Клакевич иштирок этди.

Бугун, 7 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Тошкентга МДҲ иштирокчи давлатлар Ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этиш учун Беларусь делегациясига бошчилик қилиб келган Беларусь Республикаси Ташқи ишлар вазири Владимир Макей билан учрашди, дея хабар берди ТИВ Ахборот хизмати.
 
Суҳбат чоғида икки томонлама муносабатлар кун тартибининг долзарб масалалари, жумладан, 2016 йил октябрида Самарқандда олий даражадаги Ўзбекистон-Беларусь учрашуви доирасида эришилган келишувларни амалга ошириш жараёни муҳокама қилинди.
 
Томонлар кейинчалик амалга оширилган олий ҳукумат даражасидаги ташрифлар алмашинуви ҳамда бошқа алоқалар икки давлат раҳбарларининг савдо-иқтисодий, инвестицион, маданий-гуманитар ва бошқа соҳаларда ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича берган топшириқлари бажарилишини амалиётга ўтказиш имконини берганини мамнуният билан қайд этди.
 
Вазирлар МДҲ, БМТ, ЕХҲТ ва бошқа халқаро ва минтақавий тузилмалар форматида ўзаро ҳамкорлик ҳолати ва истиқболлари бўйича ҳам фикр алмашди.
 
Учрашувда Беларусь Республикаси Элчиси Николай Клакевич иштирок этди.

Теглар:Ўзбекистон Беларусь 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар