...
МЕНЮ
ONLINE TV

Бектемир туман собиқ прокурори Бош прокуратурада муҳим лавозимга тайинланди


20:25, 24.07.2018 Жамият
 5 215

Абдуқаҳҳор Муллажанов 1976 йилда туғилган, маълумоти олий, ҳуқуқшунос.

Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасида бошқарма бошлиқларидан бири ўзгарди. Бу ҳақида Бош Прокуратура Матбуот хизмати хабар берди.
 
Маълумотга кўра, Бош прокурорнинг 2018 йил 23 июлдаги буйруғига асосан Муллажонов Абдуқаҳҳор Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси вояга етмаганлар ҳақидаги қонунчилик ижроси устидан назорат бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
 
Абдуқаҳҳор Муллажанов 1976 йилда туғилган, маълумоти олий, ҳуқуқшунос. 2002 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган.
 
Прокуратура органларидаги иш фаолиятини 2002 йилда Мирзо-Улуғбек туман прокуратурасида бошлаб, Тошкент шаҳар прокуратураси органларида турли лавозимларда, 2004 йилдан бошлаб, Тошкент шаҳар прокуратураси бўлим катта терговчиси, Сергели туман прокурори лавозимларида фаолият юритган.
 
Абдуқаҳҳор Муллажонов 2017 йилдан шу вақтгача Бектемир тумани прокурори лавозимида ишлаган.
Суннатилла Абдуллаев

Теглар:Бош прокуратура тайинлов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

qalampir.uz сайтини баҳоланг!

Барча сўровлар