...
МЕНЮ
ONLINE TV

Бектемир аҳолисининг аксар қисми уй-жой олишда муаммога дуч келмоқда


15:10, 26.04.2017 Жамият
 2 677

Бектемир туманида истиқомат қилувчи аҳолидан бугунги кунгача жами 3 077 та мурожаат келиб тушган.

Кеча, 25 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Турсинхон Худайбергенов бошчилигидаги республика ишчи гуруҳи аъзолари Тошкент шаҳри Бектемир тумани аҳолиси билан очиқ мулоқот тарзида сайёр қабул ўтказди.
 
Сайёр қабулда вазирликлар, шаҳар ва туман ҳокимликлари, прокуратура, ички ишлар, суд органлари раҳбарлари ҳамда бошқа тегишли бошқарма ва ташкилотлар мутасаддилари иштирок этди.
 
Бектемир туманида истиқомат қилувчи аҳолидан бугунги кунгача жами 3 077 та мурожаат келиб тушган бўлиб, ушбу мурожаатларнинг 1 212 таси Бектемир туман ҳокимлиги ваколати билан боғлиқ.
 
Тумандан келган мурожаатлар соҳалар бўйича ўрганилганда мурожаатларнинг асосий қисми қуйидаги масалалар бўйича эканлиги аниқланди:
 
- уй-жой олиш ва уй-жой қуриш учун ер ажратиш, жойларда уй-жойларнинг таъмирга муҳтожлиги бўйича 677 та (22,0%);
 
- фуқароликни қабул қилиш ва фуқароликдан чиқиш, паспорт олиш ва пропискага ўтиш масалалари бўйича 272 та (8,8%);
 
- моддий ёрдам, иш ҳақи, пенсия таъминоти ҳамда болалар нафақасини олиш масалалари бўйича 220 та (7,1%);
 
- банк-молия ва солиққа тортиш масалалари бўйича 175 та (5,7%);
 
- судларда жиноят ишлари, фуқаролик ишлари, хўжалик судларида ишлар кўрилиши бўйича 154 та (5,0%);
 
- ободонлаштириш ва коммунал хўжалиги масалалари, шу жумладан йўлларни таъмирлаш масалалари бўйича 151 та (4,9%) ва бошқа ижтимоий-иқтисодий масалаларга оиддир.
 
Бектемир туман ҳокимлигига тегишли бўлган мурожаатларнинг 1 023 таси (84,4%) кўриб чиқилган бўлиб, ҳозирда 189 та (15,6%) мурожаат кўриб чиқилиш жараёнида. Шунингдек, ўтган давр мобайнида кўриб чиқилган мурожаатларнинг 806 таси муддати бузилган ҳолда жавоб хати берилган.
 
Туман ҳокимлигида мурожаатлар билан ишлаш тизимини тўғри ташкил этмаслик, мурожаатларни тақсимлаш ва назорат қилиш ишларига малакали кадрларни жалб этмаслик ҳамда таҳлил ишларини йўлга қўйилмаслик оқибатида жорий йилда жами 57 та муддати ўтган мурожаат юзага келган.
 
Мазкур сайёр қабул давомида 90 дан зиёд мурожаатлар кўриб чиқилди ва уларнинг аксарияти асосли деб топилиб, ижобий ҳал этилиш учун назоратга олинди. Учрашув якунида кўриб чиқилган барча мурожаатлар бўйича шаҳар ва туман даражасидаги мутасадди идора ва ташкилотларга тегишли кўрсатмалар берилди.
Бобур Жалолов

Теглар:Сайёр қабул Тошкент Бектемир 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз қайси яхна ичимликларни ичасиз?

Барча сўровлар