...
МЕНЮ
ONLINE TV

Бекободдаги мудҳиш ЙТҲда бир оиладан 3 киши ҳалок бўлди


14:42, 15.07.2017 Жамият
 9 132

Damas русумли автомашинаси ушбу автоҳалокатда назоратни йўқотиб, йўл четига чиқиб кетиб, ағдарилган.

Тошкент вилоятининг Бекобод тумани ҳудудидан ўтувчи “Қорасув-Бўка-Бекобод” йўлининг 76-км.да содир бўлган автоҳалокатда бир оиланинг 3 аъзоси ҳалок бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Матбуот хизмати хабар берди.
 
Шу туманда истиқомат қилган, 1986 йилда туғилган Ж.Ў. ишонч қоғози билан бошқарувидаги Damas русумли автомашинасини ҳайдаб кетаётиб, қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган Ўртачирчиқ туманида яшовчи, 1990 йилда туғилган Ж.С. бошқарувидаги Howo русумли юк автомашинаси билан тўқнашган. Натижада Ж.Ў. ва унинг йўловчиси, бирга яшаган турмуш ўртоғи, 1990 йилда туғилган Д.Ў. ҳамда қизи, 2015 йилда туғилган Д.Ғ. қаттиқ жароҳат олиб, воқеа жойида вафот этганлар.
 
Тўқнашув содир бўлган йўналишда ҳаракатланиб келаётган Пискент туманида яшовчи, 1996 йилда туғилган М.О. ишонч қоғози билан бошқарган Damas русумли автомашинаси ушбу автоҳалокатда назоратни йўқотиб, йўл четига чиқиб кетиб, ағдарилган.
 
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 266-моддаси 3-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Бобур Жалолов

Теглар:ЙТҲ Бекобод 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар