Қўйлиқ ҳудудида гиёҳванд модда олиб кетаётган шахс қўлга олинди.
22 октябрь куни тахминан соат 17:00ларда ички ишлар органлари ходимлари томонидан Миробод тумани ҳудудида ўтказилган “Комплекс” тезкор тадбири ўтказилди.
Қўйлиқ-4 даҳасида жойлашган автобуслар тўхташ бекати ёнида фуқаро Даврон Дилшод ўғли Юнусов тўхтатиб текширилганда унинг ёнидан оғирлиги 1 килограмм 706,7 грамм бўлган “марихуана” гиёҳвандлик воситаси аниқланиб олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Миробод тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 276-моддаси 2-қисми “а” банди (гиёҳвандлик воситаларини ўтказиш мақсадини кўзламай, кўп миқдорда қонунга хилоф равишда сақлаш) аломатлари билан жиноят иш қўзғатилган.
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари давом эттирилиб, унинг бошқа жиноятларга алоқадорлиги текширилмоқда.