...
МЕНЮ
ONLINE TV

Баҳодир Ғаниев “Камолот”ни тарк этиб, Президент девонига ўтди


15:13, 25.01.2017 Жамият
 3 701

Ғаниев Президенти Девони ёшлар сиёсати масалалари секторига раҳбар этиб тайинланди.

2010 йилдан буён “Камолот” ЁИҲ Марказий кенгаши раиси лавозимида фаолият юритиб келаётган Баҳодир Мухторович Ғаниев Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг фармони билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Девони ёшлар сиёсати масалалари секторига раҳбар этиб тайинланди. Бу ҳақда “Qalampir.uz”нинг ишончли манбалари хабар бермоқда.
 
Маълумот учун, 1977 йилда Тошкент шаҳрида туғилган Баҳодир Ғаниев 1998 йилда Тошкент архитектура ва қурилиш институтини тугатган. 1999 йилда Lafboro (Loughborough) университети магистратураси (Буюк Британия)ни муҳандис-иқтисодчи, лойиҳаларни бошқариш магистри ихтисослиги бўйича тамомлаган.
 
Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Абдуғаниевич Каримов фармонига асосан “Дўстлик” ордени билан мукофотланган.

Теглар:Баҳодир Ғаниев Камолот Президент девони 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Сиз ҳеч пора бериб кўрганмисиз?

Барча сўровлар