Ўзбекистонда раҳбар ходимларнинг фаолиятини мониторинг қилиш бўйича янги тизими ишлаб чиқилди.
Унга кўра, Ўзбекистон Республикаси Президенти девонининг масъул хизмати, Бош прокуратура ва Ҳисоб палатаси билан биргаликда секторлар раҳбарларининг фаолияти, зиммаларига юклатилган вазифалар самарадорлиги юзасидан доимий мониторингни амалга оширади.
Бунда асосий мезонлар мавжуд:
- ҳудудлар ижтимоий-иқтисодий ривожланиш ҳолатининг реал ўзгариши;
- тасдиқланган “йўл хариталари” ижросининг аҳволи;
- Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан қабул қилинган ҳужжатлари, тегишли ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг мазкур ҳудудларга ташрифи жараёнидаги топшириқларининг бажарилиши;
- уйма-уй юриш, халқ билан мулоқот, аҳоли томонидан кўтарилган муаммоларни ечиш бўйича кўрилаётган чораларнинг натижалари самарадорлиги;
- Ўзбекистон Республикаси Президентининг Виртуал ва Халқ қабулхоналарига, энг аввало, такроран келиб тушган жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини кўриб чиқиш самарадорлиги;
- сектор раҳбарларининг уйма-уй юриш дафтаридаги ёзувларнинг ҳаққонийлиги ҳисобга олинади.
Мониторинг ва баҳолаш натижаларига кўра ҳар чоракда Президентга ходимларни рағбатлантириш ёки йўл қўйган жиддий камчиликлари учун уларни лавозимдан озод этишгача бўлган жавобгарликка тортиш бўйича таклифлар киритиб борадилар.