...
МЕНЮ
ONLINE TV

Бармоқларни қисирлатиш одатми?


19:22, 01.05.2017 Саломатлик
 9 146

Аммо бу одатга айланса, тоғайлар мўртлашиб, атрофидаги тўқималарни яллиғлантириши, бу эса суякларга озор бериши мумкин.

Об-ҳаво туфайли бўғимлар оғриганда
 
Об-ҳавонинг ўзгаришига нафақат бўғимлар, балки бутун организм таъсирчан бўлади. Кўпчилик одамларнинг бу ҳолатда қон босими кўтарилади, боши айланади, беҳоллик қийнайди, юрак уриши тезлашади. Ревматизм, артрит каби касалликлар билан оғриган беморлар ҳам об-ҳаво ўзгаришини зимдан сезади. Буларнинг ҳаммаси организмда кечаётган яллиғланиш жараёнидан дарак беради. Чунки соғлом одамларда бундай ҳолат бўлмайди.
 
Тавсия
 
Ҳар йили йилнинг иссиқ фаслида дам олиш масканларида ҳордиқ чиқариб, радонли, балчиқли ванналар қабул қилиш, совуқ мавсумдан олдин эса яллиғланишга қарши таъсирга эга дори воситалари, инъекциялар олсангиз, ҳаво совиганида, бундай ҳолатдан қийналмайсиз.
 
Бўғимларни қисирлатиш одатми?
 
Кўпчилик кишилар учун бу одат тусига кирган. Баъзилар шу йўл билан асабларини тинчлантиради, бошқа бировлар эса хаёли паришон ҳолатида шундай қилишни хуш кўришади. Аввало, нега бундай бўлишини аниқлайлик. Бу ўйлаганингиздек, бўғимларда йиғилиб қолган тузлар эмас. Қисирлаш бўғимлардаги тоғай тўқимасидан чиқади. Қўлларни қисирлатганда оғриқ сезмаймиз. Негаки тоғайларда асаб тўқималари йўқ. Аммо бу одатга айланса, тоғайлар мўртлашиб, атрофидаги тўқималарни яллиғлантириши, бу эса суякларга озор бериши мумкин. Нега деганда, суяклардаги асаб толалари оғриқни дарҳол сезади. Нохуш одатингиз артроз касаллигини чақириши мумкин.
 
Маслаҳат
 
Қисирлатиш натижасида нафақат бўғим, балки тоғай тўқимаси, пайлар, қўл мушаклари зарарланади. Уларга шикаст етган-етмаганини аниқлаш учун шифокорга мурожаат этинг. Шифокор суяк ва бўғим тўқимасини мустаҳкамловчи ходроитин сульфат, глюкозамин сульфат, гидрохлорид бўлган воситалар буюради. Шунингдек, бир муддат дармондори йиғиндиларини ичиб туриш керак. Даволанишдан кейин яна эски одатингизни эсламаслик учун резина ҳалқадан фойдаланиш мумкин. Уни қўлда эзиш бўғимлар учун мароқли ва гимнастика вазифасини ўтайди. Бўғимлар ҳаракатчанлигини сақлаб қолиш учун, бармоқларни йиғиб, кафтга теккизиш машқи бажарилади.
 
Даво
 
Тирноқгул (ноготки) ёрдамида бир талай бўғим касаликларини даволаш мумкин. Бунинг учун 2-3 туп ўсиб турган ўсимлик гули ва барглари салқин жойда қуритилади. Ундан икки ҳовуч олиниб, шиша идишга солинади. Устидан 100 грамм тиббиёт спирти қуйилади ва усти ёпиқ идишда қоронғи жойда сақланади. 3 кундан кейин тиндирма тайёр бўлади. Унга пахта бўлаги шимдирилиб, зарарланган жойларга суртилади. Муолажа ҳар куни ётишдан олдин 2 ҳафта давомида бажарилади.
 
Асал ва карам ёрдамида уй шароитида даволаш
 
Карам баргига асал суртилиб, оғриётган жойга қўйилади. Усти дока ва жун рўмол билан маҳкам боғланади. Компресс ҳар куни ётишдан олдин бир ой давомида қўйилади. Бўғимдаги шиш тезроқ йўқолиши учун эрталаб ва ётишдан олдин ярим пиёладан карам шарбати ичилади.
Мадина Муҳаммадиева

Теглар:Бўғимлардаги оғриқ касаллик 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!