...
МЕНЮ
ONLINE TV

Тони Блэр сиёсат саҳнасига қайтмоқчи


19:20, 01.05.2017 Олам
 2 177

“Ажралиш”нинг шартлари ҳақидаги музокаралар июнь ойида бошланиши тахмин қилинмоқда.

Буюк Британиянинг собиқ бош вазири Тони Блэр (1997-2007) Бирлашган қиролликнинг Европа Иттифоқидан чиқиши (Brexit) унда сиёсатга қайтиш истагини уйғотган.
 
Аввалроқ оммавий ахборот воситалари Блэр “Буюк Британия сиёсатида у тўлдириши мумкин бўлган улкан туйнук мавжудлигини” таъкидлагани, мамлакатнинг Евроиттифоқдан чиқишида асосий ўринга эга бўлиш ниятида эканини хабар қилганди.
 
Блэр февраль ойида мамлакатнинг ЕИга аъзолигини сақлаб қолиш тарафдорларини Brexit ҳақидаги референдум натижаларига протест келтиришга чақирганди.
 
“Brexit мени сиёсатда янада фаол иштирок этишга ундади”, деган 63 ёшли собиқ бош вазир “Mirror” нашрига берган интервьюсида. Унинг фикрича, Буюк Британиянинг Европа Иттифоқидан чиқиши жуда қийин кечади.
 
Brexit жараёни расман шу йилнинг март ойи охирида бошланди. “Ажралиш”нинг шартлари ҳақидаги музокаралар июнь ойида бошланиши тахмин қилинмоқда.
 
Мамлакат Европа Иттифоқи таркибидан узоғи билан 2019 йилнинг март ойи охирида чиқиши керак.
Беҳзод Рўзиев

Теглар:Тони Блэр Буюк Британия Brexit 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!