...
МЕНЮ
ONLINE TV

Азиз Қаюмов хотирасига 2 минг кишилик эҳсон дастурхони ёзилди


12:50, 21.02.2018 Жамият
 3 551

Азиз Қаюмовнинг хотирасини абадийлаштириш, унинг илмий меросини чуқур ўрганиш борасида чора-тадбирлар режаси тайёрланмоқда.

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 17 февраль куни Ўзбекистон илм-фани оғир жудоликка учради. Адбиётшунос олим Азиз Пўлатович Қаюмов 93  ёшида оламдан кўз юмди.

 

Алишер Навоий номидаги Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университетида буюк олим, ўзбек тили ва адабиётининг чинакам жонкуяри Азиз Қаюмовнинг хотирасини абадийлаштириш,  унинг илмий меросини чуқур ўрганиш борасида чора-тадбирлар режаси тайёрланмоқда. 


 
Кеча, 20 февраль куни университет ташаббуси билан Азиз Пўлатович Қаюмов хотирасига олимнинг оила аъзолари,  яқинлари,  шогирд-у ҳамкасблари,  дўст-у биродарлари учун эҳсон дастурхони ёзилди.  Марҳум хотирасига Қуръон тиловат қилинди. 


 
Маълум қилинишича, ушбу хотира тадбирида 2 мингга яқин киши иштирок этган.  

Теглар:Азиз Қаюмов 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар