...
МЕНЮ
ONLINE TV

Академикнинг Президентга берган таклифи ижрога кирди


14:36, 31.05.2017 Жамият
 7 920

Кутубхоначилар 1972-2012 йиллар орасида Маданият институтида тайёрланган.

Янги йил байрами арафасида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев мамлакатнинг етакчи олимлари, зиёлилари, академиклари билан учрашиб, улар билан илм-фанни янада ривожлантириш, фан, таълим ва ишлаб чиқариш интеграциясини амалга ошириш юзасидан дилдан суҳбатлашганди.
 
Учрашувда академик Азиз Қаюмов кутубхоналар ишини такомиллаштириш ва кадрлар масаласини яхшилаш бўйича таклиф билан чиққан эди.
 
Маълумки, кутубхоначилар 1972-2012 йиллар орасида Маданият институтида (ҳозирги Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти) тайёрланган. Ундан сўнг бу юмуш Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети зиммасига юклатилган.
 
Эслатиб ўтиш керак, жорий йилнинг 15 март куни Президент Шавкат Мирзиёев “Тошкент ахборот технологиялари университетининг фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолаган эди.
 
Ишончли манбаларимизнинг хабар беришларича, жорий йилдан бошлаб “Ахборотлаштириш ва кутубхонашунослик” мутахассислиги йўналиши бўйича Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтига 50 та ҳамда Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университетига 80 та квоталар ажратилди. Бу келгусида ахборот-ресурс марказлари ишини такомиллаштириш ва кадрлар тайёрлашда муҳим омил бўлиши кутилмоқда.

Теглар:Шавкат Мирзиёев Азиз Қаюмов Ахборотлаштириш ва кутубхонашунослик Ахборот-ресурс маркази 

Дўстларингиз билан бўлишинг:



Ўхшаш мақолалар


Изоҳлар




Изоҳлар


Биринчи бўлиб ўз фикрингизни қолдиринг!

Тавсия

Сўровлар

Қайси мобил оператор хизматидан фойдаланасиз?

Барча сўровлар